ССВ: Вазирлик Қўрғонтепада овқатдан заҳарланган беморлар саломатлиги ва санитария ҳолатини назоратга олган

Фото: Иллюстратив фото
Ижтимоий тармоқларда Андижонда беморлар овқатдан заҳарлангани ҳақида видеолавҳалар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.
Куни кеча Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида овқатдан заҳарланиш ташхиси билан жами 37 нафар бемор назоратга олинган ва юқумли касалликлар бўлимига даволаниш учун ётқизилган.
Улардан 17 нафарида қайт қилиш, ич кетиши, тана ҳарорати кўтарилиши каби касалликнинг клиник белгилари намоён бўлган. Қолган 20 нафарида эса бироз ҳолсизлик ва кўнгил айниши кузатилган ва амбулатор равишда даво муолажаларини олиш учун ҳудудий поликлиника назоратига юборилган.
Айни пайтда шифохонада даволанаётган 17 нафар беморнинг ҳолати стабил. Уларда белгиланган стандартлар бўйича даво муолажалари давом эттириляпти.
Таомдан заҳарланганларнинг барчаси Қўрғонтепа тумани марказида жойлашган “FRESH FOOD” номли овқатланиш шохобчасида фаст-фуд истеъмол қилгани аниқланди.
Зудлик билан бу корхонага қарашли 3 та овқатланиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди. Таом тайёрлаш хонаси ва омборхонадаги маҳсулотлардан намуна олиниб, Қўрғонтепа тумани санитария-эпидемиология хизмати лабораториясига текшириш учун юборилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги беморлар саломатлиги ва санитария ҳолатини ўз назоратига олган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг