Спорт тарихида матонатли аёллар тимсоли

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Шоира ЭШБОЕВА/«Халқ сўзи». Юртимизда ҳар йил 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни арафасида «Ўзбек аёли — ўтмиш, нафосат ва келажак рамзи» шиори остида фотокўргазмалар ташкил этилиши йўлга қўйилган.
Бу йилги ИВ Республика анъанавий фотокўргазма Тошкент фотосуратлар уйида «Спорт тарихида матонатли аёл сиймоси» мавзусида ташкил этилди. Унда спорт соҳасида бир қатор ютуқларга эришган хотин-қизлар, уларнинг ота-оналари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Фотокўргазмада Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлар миллий архиви фонди сақлови ҳамда Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги фотомухбирлари томонидан олинган спортчи қизларнинг 120 дан ортиқ тарихий расмлари намойишга қўйилган бўлиб, уларда 1930 йилдан бошлаб спортчи аёлларнинг мусобақалардаги иштироки, машғулотлар ва мусобақаларга тайёргарлик жараёнлари фаолияти акс эттирилган.
— Бу йил кўргазма учун спорт йўналишининг танланиши бежиз эмас, — деди кўргазма ташкилотчиси З.Абдуллаева. — Юртимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда спортнинг аҳамияти катта. Бу кўргазма орқали ўтмишда ўзбек аёлининг нафақат уй бекаси, нафосат тимсоли, нозик хилқат бўлиш билан бирга спортчи, тенгсиз матонат эгаси экани ифодаланган. Ушбу спортчи аёлларимизнинг фаолияти ёшларимизга намуна бўлади.
Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида «Нурсамус» кимоно ишлаб чиқариш корхонасининг профессионал спорт кийимлари намойиши ҳам ташкиллаштирилди. Корхона раҳбари дизайнер З.Тўлаганова халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларимизнинг либослари дизайни муаллифи ҳисобланади.
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг