Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи
Фото: Халқ сўзи
Солиқларнинг давлат бюджетини шакллантиришдаги, иқтисодиётни тартибга солиш ва ижтимоий барқарорликни таъминлашдаги ўрни ҳамда аҳамияти нечоғлик муҳим экани барчамизга яхши маълум.
— Биз тўлаётган солиқлар нафақат мамлакат иқтисодий-ижтимоий ҳаётини яхшилашга, балки фуқароларнинг бугуни ва эртанги куни учун мустаҳкам ижтимоий ҳимоя вазифасини ўташга хизмат қилишини ҳамма ҳам бирдек англайди, дейиш қийин, - дейди Асака туманидан якка тадбиркор Орзихон Аҳмадалиева. — Мен яшаш хонадонимда тикувчилик қилиб, даромад топаман. Яқинда якка тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтгач, молиявий кўмакка ҳам эга бўлдим. Энг муҳими, энди ишимдан кўнглим тўқ, солиқларни ўз вақтида тўлаш орқали давлат ва жамият олдидаги фарзимни бажараман.
Андижон вилояти Асака туман давлат солиқ инспекцияси томонидан «Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи» тамойили доирасида «тадбиркорбай» тизими яратилгани 166 нафар норасмий ишловчи фуқароларнинг фаолияти қонунийлаштирилишига сабаб бўлди. Шунингдек, йилнинг ўтган даврида 503 нафар юридик шахсларга зарур кўмак кўрсатилиб, янги ташкил этилган 181 та тадбиркорлик субъекти муаммолари ўрганилди ва масъул ташкилотлар ҳамкорлигида ҳал этилди.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг