Солиқ қўмитаси асоссиз ечиб олинган пуллар кун охиригача қайтарилишини маълум қилди
Аввалроқ Солиқ қўмитаси тадбиркорлардан техник носозлик туфайли катта миқдорда пул ечиб олгани ҳақида хабар берилган эди. Қўмитанинг маълум қилишича, my3.soliq.uz маълумотлар базасидаги носозлик оқибатида 30,1 минг солиқ тўловчининг ҳисобидан асоссиз равишда жами 399,3 миллиард сўм маблағ ечиб олинган.
Қайд этилишича, солиқ тўловчилардан қуйидаги миқдорлардаги пуллар асоссиз ечиб олинган:
- 7 203 нафар солиқ тўловчидан – 100 минг сўмгача;
- 10 165 нафар солиқ тўловчидан – 100 минг сўмдан 1 млн сўмгача;
- 8 270 нафар солиқ тўловчидан – 1 млн сўмдан 10 млн сўмгача;
- 3 780 нафар солиқ тўловчидан – 10 млн сўмдан 100 млн сўмгача;
- 672 нафар солиқ тўловчидан – 100 млн сўмдан 1 млрд сўмгача;
- 10 нафар солиқ тўловчидан – 1 млрд сўмдан ортиқ маблағлар ечиб олинган.
Қўмита хабарида таъкидланишича, солиқ органлари маблағларни бугунги кун охиригача солиқ тўловчиларнинг ҳисоб рақамларига қайтаради.
«Солиқ тўловчиларнинг ҳисобидан ечиб олинган маблағларни қайтариш бўйича тегишли хулосалар тўлиқ Ғазначиликка юборилган. Маблағларни қайтариш автоматик тарзда амалга оширилади, солиқ тўловчилардан ёзма мурожаат талаб этилмайди. Шу билан бирга, тижорат банкларида ҳали ижро қилинмаган инкассо топшириқлари ҳам қайтариб олиниши таъминланди», дейилади хабарда.
Келтирилишича, соат 18:00 ҳолатига кўра, 20 608 та субъектга 274,7 млрд сўм қайтарилиши таъминланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Электромобилларни қувватлантириш станциялари учун асбоб-ускуналар божхона божидан озод қилинади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг