Сирдарёдаги байрам ҳазрат Навоийга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишдан бошланди
“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Сирдарёда байрам шодиёналари ҳазрат Алишер Навоий бобомизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишдан бошланди. Давлат идоралари, жамоат ташкилотлари жамоалари, ёшлар, маҳаллалар аҳли вакиллари улуғ мутафаккир номи билан юритиладиган «Билимдонлар маскани»даги буюк шоиримиз ҳайкали пойига гуллар қўйдилар.

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев барчани ўзбек тили байрами билан табриклади.
Очиқ осмон остида шеърхонлик, ёш мақомчилар ижроси, тасвирий санъат, ҳунармандчилик кўргазмалари ташкил қилинди.

Сўнгра вилоят мусиқали драма театрида улуғ айёмга бағишланган концерт намойиш этилди.
Байрам тадбирлари давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг