Сирдарёда ота ва қиз талаба бўлди
Фото: Архив сурат
Гулистон туманининг Бешбулоқ маҳалласида яшовчи оиланинг икки аъзоси талабаликка қабул қилинди. Эътиборлиси, улардан бири бундан 31 йил олдин умумтаълим мактабини битирган 48 ёшли Абдумалик Саламов. Иккинчиси эса унинг қизи – Диёрахон Ҳамидова.
Абдумалик Саламов Тошкент давлат шарқшунослик университетининг фалсафа йўналиши сиртқи бўлимига, Диёрахон эса Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг филология факультети корейс тили йўналишига ўқишга кирди.
Шундай қилиб, ушбу оиладаги талабалар 4 нафарга етди. Негаки, Абдумаликнинг яна икки фарзанди давлат гранти асосида, яъни Мадинабону Тошкент кимё–технологиялари институтининг Янгиер филиалида, Темурмалик эса Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида таълим олиб келмоқда. Ҳозир 9-синфда ўқиётган энг кичик фарзанд Интизор келгусида хорижий тил йўналиши бўйича олий ўқув юртида ўқишни ният қилган.
Абдумалик Саламовнинг турмуш ўртоғи Юлдузхон кўп йиллик бой тажриба ва малакага эга ҳамшира. Абдумаликнинг ўзи эса оддий ишчи. Шундан бўлсада, болалигидан китоб ва газета-журнал ўқишни канда қилмай келади. Унинг хонадонида ҳам китобхонлик энг асосий машғулотлардан бири. Буни мазкур оиланинг 2021 йилда “Энг яхши китобхон оила” танловининг вилоят босқичида иккинчи ўринни эгаллагани ҳам тасдиқлаб турибди.
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг