Сифати кафолатланмаган айрон ва шарбатларни истеъмол қилманг!

Бу ҳақда СЭО хизмати огоҳлантирди.
«Кунларнинг исиб кетиши сабабли аҳолининг музқаймоқ, чанқоқбосди ичимликларга, сув ҳавзаларида чўмилиш ва дам олиш масканларида дам олишга бўлган эҳтиёжи ортиб боради.
– Сизга шуни эслатиб ўтамизки, ҳар қандай ҳолат ва вазиятларда санитария–гигиена қоидаларига риоя қилмаслик кўнгилсиз ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин, – дейди Пискент тумани СEО ва ЖСБ санитария бўлим мудири М.Убайхонова. – Сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида ўткир ичак касаллиги, вирусли гепатит «А» касаллиги, вабо, сальмонеллёз, қорин тифи, дизентерия ва бошқа юқумли касалликлар келиб чиқиши, овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолатлари қайд этилиши мумкин. Ифлосланган сув, сифатсиз озиқ-овқатлар, ифлосланган қўллар, маиший чиқиндилар, ҳашаротларни (пашша) касаллик юқиш омиллари ҳисобланади. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш эҳтиёткорлик, белгиланган қоидаларга амал қилиш мақсадга мувофиқ.
Сифати кафолатланмаган шарбатлар ва хонаки ичимликлар истеъмол қилиш кишида турли касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Беморда тана ҳарорати кўтарилиши, ҳолсизлик, уйқу бузилиши, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, оғиз қуриши, чанқаш, иштаҳа пасайиши, қорин дам бўлиши, терига тошмалар тошиши, ичакда қулдираш ва оғриқ, ичакдан қон кетиши каби белгилар кузатилади. Бундай ҳолатларда даволаш ишлари ўз вақтида бошланмаса, касаллик бир неча соат ёки бир неча сутка ичида ўлим ҳолатларига олиб келиши мумкин.
Касалликнинг дастлабки белгилари кузатилганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Касаллик юқмасин десангиз тозаликка риоя қилинг ва фарзандларингизга болалигиданоқ шахсий гигиена кўникмаларини сингдириб боринг ва уларни:
- Кўча, белгиланмаган жойлардан сифати кафолатланмаган музқаймоқ, айрон, гўжа ва қуёш тиғида сотилаётган салқин ичимликлар харид қилмасликка;
- мева-сабзавотларни тозалаб ювиб, истеъмол қилишга;
- фақат қайнатилган ва сифати кафолатланган сув ичишга;
- шахсий гигиена ва соғлом турмуш тарзига риоя қилишга;
- рухсат этилган сув ҳавзаларида чўмилишга одатлантиринг.
Ана шунда ўзингиз ва фарзандларингиз соғлиғини асраган, шу билан бирга турли касалликлардан ҳимоя қилган бўласиз» дейилади Санитария-эпидемиология хизмати ахборот хизмати хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг