Шуманайда янги МТТ очилди
Фото: Халқ сўзи
Оролбўйи ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантиришни жадаллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси туманлари тегишли вилоятларга бириктирилганидан хабарингиз бор.
Жумладан, Хоразм вилояти томонидан Шуманай туманида кенг қамровли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган «йўл харитаси» асосида қатор лойиҳалар рўёбга чиқарилмоқда.

Куни кеча туманнинг «Бирлешик» овул фуқаролар йиғинида Хоразм вилояти маҳаллий бюджетидан ажратилган 1,7 миллиард сўм маблағ ҳисобига замонавий мактабгача таълим ташкилоти қурилиб фойдаланишга топширилди.
Янги МТТда болажонларнинг замон талаблари асосида таълим-тарбия олиши учун барча шароит яратилган. Овулда мазкур муассасанинг иш бошлаши натижасида туманда боғча ёшидаги болаларнинг мактабгача таълимга қамров даражаси 90 фоизга етди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Хоразм вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев иштирок этди.
Одилбек Одамбоев, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг