Шимолий Европада кескинлик кучаймоқда
France Press ахборот агентлигининг ёзишича, Россия хакерлар ёрдамида шимолий Европада GPS (Global Positioning System) сигналларини бузаётганликда гумонланмоқда. Бу парвозларнинг кечикиши, ҳаводаги тирбандлик ва авиакомпаниялар орасида ҳаос ҳолатини юзага келтирган.
Айбловлар Финляндиянинг Финнаир компанияси самолёти GPS сигналлари билан боғлиқ муаммолар сабабли Эстониянинг Тарту аэропортига фавқулодда қўнганидан сўнг пайдо бўлди. Шимолий Европанинг кўплаб давлатлари авиакомпаниялари ўз ҳукуматларидан вазиятни чуқурроқ ўрганишни талаб қилмоқда. 2024 йил 7 мартда НАТОга қабул қилинган Швеция ташкилотдан кескин чоралар қўллашни сўраяпти.
Сўнгги бир йил ичида шимол бўйлаб парвоз амалга оширган 46 мингга яқин учоқ Болтиқ денгизи узра GPS билан боғлиқ муаммоларга дуч келган. Мутахассислар мазкур воқеаларни Москванинг Украина билан урушида Киевга ёрдам берганларга жавоб зарбаси сифатида баҳолашган.
Россиянинг махфий қуролларидан бири Тобол айнан GPS тизимларини ишдан чиқариш ва чалғитиш вазифаларини бажаради. Ҳозирча ушбу айбловларга Москва жавоб бермаган, аммо вазият далилланса, Шимолий Европада кескинлик янада ортиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
- «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг