Шифокор топиш энди тез ва осон

12:38 20 Ноябрь 2020 Жамият
2495 0

Кардиолог маслаҳати керак бўлиб қолганда, Тошкентдаги энг яхши клиникалар ва шифохоналарнинг манзилларини қаердан топиш сизни ўйлантирмоқдами? Ўзбекистон аҳолиси учун тиббиёт муассасаларини қидиришни енгиллаштириш учун бир йил олдин интернетда фойдали веб-хизмат — Kliniki24.uz сайти пайдо бўлди. Бу — Тошкентдаги касалхоналар, клиникалар, тиббиёт марказлари ва тиббиёт мутахассисларини қидириш учун махсус онлайн портал. Маълумотномада сиз нафақат шаҳардаги барча клиникалар, тиббиёт марказлари ва шифохоналар рўйхатини, балки, тиббий муассасаларнинг батафсил каталоги: алоқа маълумотлари, клиниканинг ўзи ҳақидаги фотосуратлар ва тавсифлари, шифокорларнинг малакаси, беморларнинг мулоҳазалари ва тиббий хизматларнинг нархлари кўрсатиб ўтилган. Бундан ташқари, сайтдаги маълумотлар доимий равишда янгиланиб туради. Kliniki24.uz сайтида беморларнинг арзон шароитларда даволанишлари учун тиббий марказларда ўтказилаётган акциялар тўғрисида янгиликларни ҳам топишингиз мумкин. Натижада сиз ўзингизга мос тиббий муассасани онлайн ҳолатда тез вақ оралиғида танлашингиз ва мутахассис қабулига ёзила оласиз.

Шифохонага мурожаат қилишдан олдин Kliniki24.uz порталидаги маълумотларни текшириб кўринг ва таққосланг, чунки ушбу сайт орқали сиз:

— Йўл чизмаларини ўрганиб чиқиб, уйингизга энг яқин клиникани танлашингиз мумкин;

— Шифохонага мурожаат қилишдан аввал муассаса ҳужжатларни ва у тўғрисида шарҳларни текшириб олишингиз мумкин;

— Биз тақдим этган маълумотларни ўрганиб чиқиб, бир нечта ихтисослашган клиникалар ва ихтисослашган шифокорлар орасидан ўзингиз учун энг мақбулини танлашингиз мумкин, чунки биз бир нечта вариантларни таклиф қиламиз;

— Сиз уйдан чиқмасдан туриб шифокорларнинг малакасини, нархини, хизмат кўрсатиш даражасини текширишингиз ва қабулга онлайн ҳолатда ёзилишингиз мумкин.

Замонавий шароитларда ҳаётнинг ҳар бир дақиқаси муҳим аҳамиятга эга. Яхши врач қабулини кутиб, узоқ навбатда турмасдан вақтингизни тежашингиз мумкин. Педиатр, стоматолог, гинеколог ёки кардиолог каби ишончли мутахассисни танлаш осон, сиз ўзингизнинг сўровларингиз бўйича шифокор профилларини топиб, барча маълумотларни текширишингиз ва керакли мутахассисни танлашингиз мумкин.

Даволовчи шифокорни танлашга жиддий ёндашиш зарур, бунинг учун асосий омилларни ўрганиш керак:

- Таълими ва мутахассислиги;

- Иш тажрибаси;

- Кўрсатиладиган хизматларнинг нархи;

- Тиббий амалиёт шарҳлари;

Малакали шифокорни танлашдан ташқари, даволаш марказининг замонавий тиббий ускуналарига ва жиҳозларига ҳам аҳамият қаратиш ҳам зарур. Шунинг учун танланган тиббий муассасага илгари ташриф буюрган беморларнинг мулоҳазалари билан танишиш керак. Ҳар қандай клиниканинг хизмат кўрсатиш даражасини рейтингни ўрганиб олдиндан аниқлашингиз мумкин. Тиббий муассасаларнинг рейтинги бир неча омиллардан иборат:

- Шифокорларнинг касбий маҳорат даражаси;

- Беморнинг муаммосига жонкуярли муносабатда бўлиш;

- Диагностика ва лаборатория текширувлари учун юқори сифатли тиббий ускуналар;

- Қулай тиббий мебель;

- Қабулга ёзилиш учун ноқулайликларга учрамаслик;

Каталогда турли хил профилли шифокорлардан ташқари, давлат поликлиникалари, шифохоналар, хусусий клиникалар, реабилитация марказлари, тиббиёт марказлари, диагностика марказлари ва УЗИ кабинетлари ҳам кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, каталогда бугунги кунда Ўзбекистондаги барча вирусларни текширадиган марказларнинг рўйхати тўғрисида маълумотлар мавжуд. Уларнинг ишларида кўп фарқлар мавжуд, масалан, барча тиббиёт марказларида ҳам аллерголог, диетолог, маммолог ёки иммунолог каби тор профилли мутахассислар мавжуд эмас. Бундан ташқари, клиникаларнинг нархларидаги оралиғи анча кенг. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам, тиббиёт муассасаларининг хилма-хиллиги орасида сиз ўзингиз учун мос вариантни топасиз, чунки Kliniki24.uz веб-сайтида шаҳримизнинг барча турдаги шифохоналари қулай ҳолатда ажратилиб кўрсатиб ўтилган.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?