Шифокор аёллар қаришни қандай кечиктириши мумкинлиги ҳақида маълумот берди

Архив фото
Қирқ ёшдан кейин соғлом турмуш тарзини бошлаш аёлларда қаришни кечиктириши мумкин. Бу ҳақда испаниялик диетолог Барбара Мунар «La Razon» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, қариш жараёнларининг атиги 20 фоизи генетика билан белгиланади, қолган 80 фоизи турмуш тарзига боғлиқ. Яъни овқатланиш, жисмоний фаоллик, уйқу сифати, стресс даражаси, бошқалар билан мулоқот қилиш сифати ва ўзини ўзи қадрлаш кабилар бу жараёнда муҳим аҳамиятга эга.
Шу ўринда Мунар аёлларнинг қариши эркакларнинг қаришидан фарқ қилишини таъкидлади.
«Аёллар афзалликларга эга — Х хромосомаларида ҳужайралар янгиланиши ва касалликлардан ҳимоя қилиш учун масъул бўлган кўпроқ генлар мавжуд. Эстрогенлар (аёл жинсий гормонлари) ҳаётнинг муҳим қисмида «ҳимоячи» ролини ўйнайди. Бундан ташқари, аёллар, қоида тариқасида, ўзларига яхши ғамхўрлик қилишади», — дейди диетолог.
Шу ўринда Шифокор 40 ёшдан кейин организмда сезиларли ўзгаришлар содир бўлишини тушунтирди. Яъни гормонлар даражаси пасаяди, метаболизм сусаяди, ёғ тарқалиши ўзгаради ва мушак массаси камаяди. Диетологнинг сўзларига кўра, ушбу даврда турмуш тарзингизни қайта кўриб чиқиш айниқса муҳимдир — ёш инқирозига жавобан эмас, балки келгуси йиллар давомида соғлиғингизни мустаҳкамлаш имконияти сифатида.
Бу жараёнда овқатланишга алоҳида эътибор бериш муҳим аҳамиятга эга. Гормонлар даражасини тартибга солиш ва юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтириш учун мушак массасини ва соғлом ёғларни ушлаб туриш учун протеин миқдорини ошириш зарур. Мутахассис, шунингдек, глюкоза даражасини барқарорлаштириш учун ширинликларни чеклашни маслаҳат берди, мева, сабзавот ва дон маҳсулотларига устунлик беришни тавсия қилди.
«Яхши хабар шундаки, оқилона ёндашув билан натижалар тезда сезиларли бўлади», — деб хулоса қилади мутахассис.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг