Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда бўлиб қайтди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев кеча, 8 сентябрь куни амалий ташриф билан Қозоғистон пойтахтига борди.
Остона халқаро аэропортида Ўзбекистон раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.
«Остона арена»да бўлиб ўтган тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Татаристон Раиси Рустам Минниханов ва бошқа хорижий меҳмонлар ҳам қатнашди.
Мусобақада дунёнинг 90 га яқин давлатидан 2 мингдан ортиқ спортчи, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда. Ҳамюртларимиз кураш, алиш, арқон тортиш, камондан ўқ отиш, пойга, паҳлавонлар беллашуви каби йўналишларда куч синашади.
Иштирокчиларга кўчманчи халқларнинг бой маданияти ва тарихи, анъана ва урф-одатларига бағишланган театрлаштирилган томошаси намойиш этилди.
Маросимдан сўнг давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди. Остона халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Қозоғистоннинг Бош вазири Олжас Бектенов кузатиб қўйди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг