Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, қардош Туркманистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаган.
Миллий етакчининг замонавий Туркманистонни барпо этиш ва жадал ривожлантириш, мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш, кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашдаги тарихий ўрни алоҳида қайд этилган.
Кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорликда эришилган ютуқлар алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми ошмоқда, чегараолди савдо зонаси ташкил этилмоқда, муҳим қўшма иқтисодий ва гуманитар дастурлар амалга оширилаётгани таъкидланган.
Етакчилар шунингдек, қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг бўлажак йиғилишида саноат, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳалари, ҳудудлараро ва маданий алмашинувни ривожлантириш бўйича янги кооперация лойиҳаларини ишлаб чиқиш муҳимлигини қайд этишган.
Шу билан бирга, Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари ҳам кўриб чиқилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг