Шайбонийлар даҳмаси ҳудуди обод бўлади

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Тарихий манбаларда қайд этилишича, Самарқанд шаҳрининг Регистон майдонида жойлашган Бибихоним мажмуаси яқинида Шайбонийлар мадрасаси бўлган. Ушбу мадраса ҳовлисида барпо этилган даҳмада хон ва унинг онаси, шайбоний султонлар ҳамда маликалар дафн қилинган.
Совет даврида шаҳарни ободонлаштириш баҳонасида мадраса бузиб ташланган, даҳма эса 1960-1962 йилларда Тиллакори ва Шердор мадрасалари атрофига кўчирилган. Даҳма устида 36 та қабртош бор.
Яқинда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев зиёлилар ва тарихчи олимлар билан ўтказган учрашувда Шайбонийлар даҳмаси бўйича бир қатор таклифлар билдирилди. Шундан сўнг Регистон майдони ҳудудида жойлашган даҳма зиёрат қилинди. Мутахассислар ўрта аср меъморий ёдгорлигининг пайдо бўлиш тарихи ҳақида батафсил сўзлаб беришди.
— Учрашувда Шайбонийлар сулоласи тарихини ўрганиш ва тадқиқ этиш мақсадида Шайбонийлар даҳмаси ҳудудини ободонлаштириш таклифини берган эдим, — дейди Регистон ансамбли директори Хонқул Самаров. — Вилоят раҳбари ва мутахассислар таклифимни қўллаб-қувватлади. Жумладан, даҳма атрофида маълумотлар тахтасини ўрнатиш ва «ҚР-код»ли қилиб жойлаштириш белгиланди, даҳма ёнида ХИХ асрда қурилган масжид қолдиқлари, яъни сақланиб қолган пойдевор қисми консервация қилинадиган бўлди.
Шайбонийлар даҳмаси ҳудудини ободонлаштириш, кўчат ва буталар экиш орқали яшил майдонни кўпайтириш, зиёрат қилувчилар учун зарур қулайликлар яратиш борасида ҳам тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг