Сенаторлар сирдарёлик ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди
Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Агзамходжаев ва сенатор Покиза Ахмеджанова Сирдарё вилояти Гулистон давлат университетида вилоятнинг фаол ёшлари билан учрашув ўтказди.
Тадбирда сенаторлар ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, сифатли таълим бериш, хорижда ўқиш ва малака ошириш имкониятлари, шунингдек, мамлакатимизнинг халқаро нуфузи ҳамда ташқи иқтисодий алоқалари тўғрисида батафсил маълумот тақдим этилди.
Учрашув давомида Сенат ва Сирдарё ёшлари ўртасидаги мулоқотни кенгайтириш, ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳалар, спорт, маданият ва ижод масканларини ривожлантириш, хорижий тилларни чуқур ўрганиш, сунъий интеллект ва замонавий касбларга йўналтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам муҳокама қилинди.
Мулоқотда иштирок этган ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олди ҳамда ўз таклиф ва ташаббусларини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг