Сенатор Хоразм вилоятида учрашувлар ўтказди

17:04 16 Сентябр 2025 Сиёсат
78 0

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Сайёра Абдикаримова Хоразм вилоятида учрашувлар ўтказди.

Учрашувларда Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар ва кўрилган масалалар мазмун-моҳияти ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, глобал ўзгаришлар шароитида инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, иқтисодий барқарорликни сақлаш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ва ёш авлод таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратиш муҳим вазифалар ҳисобланади.

Сенатор Ҳазорасп туманидаги 30-сонли умумий ўрта таълим мактабида «Боғи эра мактабига сув келди» ҳамда 42-сонли мактабда «Сув келтирган азиз» лойиҳалари амалга оширилиш жараёнлари билан ҳам танишди.

Шунингдек, Урганч шаҳрида аҳоли ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда мавжуд муаммоларни жойида ҳал этишга қаратилган ишлар билан ҳам танишди. Бугунги кунда 156 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган шаҳарда ишсизлик даражаси 4,8 фоизни ташкил этаётгани қайд этилди. Ишсиз фуқароларнинг мурожаатлари эшитилиб, уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Шу билан бирга, сенатор халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари котибиятлари раҳбарлари, сиёсий партия вакиллари билан мулоқот қилди. Мулоқот мобайнида туман ва шаҳарларда «Коррупциядан холи ҳудуд» тамойили асосида «йўл хариталари» ҳамда комплекс дастурлар ижроси ҳақида фикр юритилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?