Сенатор Экспертлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

21:55 24 Март 2026 Сиёсат
244 0

Жорий йил 24 март куни Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Сайёра Абдикаримова МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеяси ҳузуридаги Экология ва табиатдан фойдаланиш бўйича экспертлар кенгаши йиғилишида онлайн шаклда иштирок этди.

Йиғилишда Кенгаш фаолиятига доир ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, Каспий денгизи экологик муаммолари, Тожикистонда сув ресурслари ва ичимлик суви таъминоти, Беларусьда ер ости сувларидан фойдаланиш каби мавзулар юзасидан маърузалар тингланди.

Тадбир доирасида Орол денгизи билан боғлиқ экологик вазиятга алоҳида эътибор қаратилди. Унинг қуриши оқибатида юзага келган муаммоларнинг аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳитга таъсири, шунингдек, ушбу оқибатларни юмшатиш бўйича Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Шу билан бирга, иштирокчилар 2027 йилда Бишкек шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган «Бишкек+25» глобал тоғ саммити ва «Тоғли ҳудудларнинг барқарор ривожланиши» халқаро форумига тайёргарлик кўриш масалаларини ҳам муҳокама қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?