Сенатда Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича Парламент комиссияси мажлиси бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 25 август куни Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлис Парламент комиссиясининг ҳамраислари, Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ҳамда Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмаилов бошчилигида бўлиб ўтди.
Унда Барқарор ривожланишнинг 10-миллий мақсади 7-вазифаси доирасида тартибга солинган, хавфсиз, бошқариладиган меҳнат миграцияси ва самарали миграция сиёсатини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда ушбу йўналишда қатор ислоҳотлар амалга оширилиб, меҳнат мигрантлари учун ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий кафолатлар кенгайтирилди.
Жумладан, меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солувчи 20 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинди, молия манбалари ҳисобига мигрантларнинг йўл чипталари, «ишчи визаси» ҳамда хорижий тил имтиҳонлари харажатларини қоплаш механизмлари жорий этилди.
Меҳнат миграцияси географияси кенгайтирилиб, фуқароларни юқори даромадли давлатларга ишга юбориш, уларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш тизими йўлга қўйилди.
Шунингдек, ташкил этилган тартибда хорижга юборилаётган мигрантлар сони 5 баробарга ортиб, бундай давлатлар сони 3 тадан 16 тага етди.
Меҳнат ҳуқуқлари бузилган ва ўз иш ҳақини ололмаётган фуқароларимизнинг пуллари иш берувчилардан ундириб берилмоқда. Хусусан, сўнгги тўрт йилда хорижий иш берувчилардан 13630 нафар фуқаронинг 5 млн 950 минг доллардан зиёд миқдорида иш ҳақи, компенсация ва суғурта пуллари улар фойдасига ундирилган.
Шу билан бирга, мажлисда мавжуд тизимли муаммолар ҳам қайд этилди. Жумладан, миграция соҳасидаги қонунчиликни ягона ҳужжат доирасида такомиллаштириш, соҳага оид халқаро конвенцияларни ратификация қилиш, ноқонуний миграция оқибатларини камайтириш, мигрантларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини янада ишончли ҳимоя қилиш зарурлиги таъкидланди.
Мажлис якунида тегишли қарор ва «йўл харитаси» қабул қилиниб, унинг ижросини самарали ташкил этиш бўйича мутасадди вазирлик ва идораларга зарур топшириқлар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг