Саудия Арабистони Фуқаро муҳофазаси бош бошқармаси фуқаролар ва хорижлик меҳмонларни момақалдироқ ва кучли шамол вақтида эҳтиёт бўлишга чақирди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.
Гап шундаки, сўнгги кунларда Саудия Арабистони айрим ҳудудларида, жумладан, Макка ва Мадина каби икки шаҳарларда кучли ёмғир ва шамол кузатилмоқда.
Айни пайтда Саудия Арабистони Миллий метеорология маркази ва фуқаро муҳофазаси бош бошқармаси Мадина шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудларда кучли ёғингарчилик туфайли огоҳлантириш даражаси қизил ранггача кўтарилганини эълон қилди.
Қайд этилишича, бундай об-ҳаво сентябрь ойининг биринчи ўн кунлигига қадар давом этиши мумкинлиги маълум қилинган.
Шу муносабат билан Фуқаро муҳофазаси бош бошқармаси фуқаролар ва хорижлик меҳмонларни момақалдироқ ва кучли шамол вақтида эҳтиёт бўлишга чақирмоқда.
Шунингдек, довул туфайли қиролликдаги мактаб, коллеж ва университетларда дарслар онлайн тарзда ўтказилаётгани маълум қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг