Сартарошхона хизматлари нархлари ошган 

10:42 09 Август 2023 Иқтисодиёт
802 0

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг июль ойида сартарошхона хизматлари нархлари июнь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 0,7 % га ошган.

Сартарошхона хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 9 % га ўсгани кузатилган.

2023 йилнинг июль ойида ўтган ойга нисбатан:

Аёллар учун сартарошхона хизматлари нархлари - ўртача 0,3 % га ошган.

Эркаклар учун сартарошхона хизматлари нархлари - ўртача 1,1 % га ошган.

Косметолог хизматлари ўртача 0,7 % га ошгани кузатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?