Самвел Бабаян Ўзбекистон Суперлигаcига қайтди
Самвел Бабаян “Андижон” клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақида клубнинг расмий саҳифасида маълумот берилди.
“Янги мавсумда ўз олдига улкан мақсадларни қўяётган “Андижон” жамоамиз бош мураббий масаласини ҳал қилди.
Ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган тажрибали мутахассис Самвел Бабаян “Андижон” бош мураббийи этиб тайинланди.
Маълумот учун: Самвел Вячеславович 1971 йилнинг 19 май санасида Тошкентда таваллуд топган. Бабаян фаолияти давомида “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Локомотив”, “Спартак” (Латвия), “Чанчун Ятай” (Хитой) каби клубларни бошқарган. Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳам устозлик қилган”, — дейилади, клуб матбуот хизмати хабарида.
Маълумот учун, “Андижон” жамоасини бу вақтга қадар Максим Шацкихга ёрдамчи сифатида ишлаб келган Акмал Шораҳмедов бошқариб бораётганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг