Самарқандда югуриш марафони бўлиб ўтди
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» халқаро туризм марказида вилоят прокуратураси ташаббуси билан «Коррупциядан ҳоли Янги Ўзбекистон учун бирлашайлик» шиори остида оммавий югуриш марафони бўлиб ўтди. Марафонда вилоят ва шаҳар ҳокимликлари масъуллари, вилоятдаги бошқарма, корхона ва ташкилотлар вакиллари, таълим муассасалари ўқитувчи ва талабалари, ёшлар, ҳарбийлар, ички ишлар ва божхона ходимлари иштирок этди.

Мусобақа доирасида энг фаол эркак ва аёл иштирокчи, энг ёш ва энг кекса иштирокчи, ғалабага бўлган иштиёқи учун ва бошқа турли номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди. Марафон бир вақтнинг ўзида вилоятнинг 16 та туман ва шаҳрида ўтказилди. Унда вилоятнинг барча ҳудудларидан 27 мингдан ортиқ иштирокчилар қатнашди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг