Самарқандда тест синовлари 7 та бинода бўлиб ўтмоқда

18:29 02 Август 2023 Жамият
504 0

Фото: “Халқ сўзи”

Самарқанд шаҳрида олий ўқув юртига кириш учун тест синовлари икки сменада ўтказилмоқда.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Самарқанд вилояти бўлими маълумотларига кўра, имтиҳонлар еттита бинода ўтказиляпти ва хоналар маҳаллий ҳокимлик ва масъул ташкилотлар томонидан стол-стул, совутиш мосламаси, шахсни аниқловчи идентификация қурилмаси, видеокамера мосламалари билан жиҳозланган. Ота-оналар учун ҳам зарур шарт-шароитлар муҳайё қилинган.

Фото: “Халқ сўзи”

— Иқтисодиёт йўналишида ўқишга киришни мақсад қилганман, — дейди абитуриент Азиз Орзумуродов. — Асосий йўналиш сифатида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтини танладим. Тест синовларида барча саволлар ўқиган дарсликларимиз бўйича тушди. Насиб этса, бу синовдан муваффақиятли ўтиб, талаба бўлиш бахтига эришаман.

Самарқанд шаҳрида тест синовлари абитуриентлар сони ва тест синовлари ўтказиладиган бинолар сиғимидан келиб чиққан ҳолда 13 кун давом этади.

Абдулазиз Йўлдошев, "Халқ сўзи".

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер