Самарқандда электробуслар сони 71 та бўлди

14:33 19 Декабрь 2024 Жамият
130 0

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/«Халқ сўзи». Мамлакатимизда жамоат транспорти тизимини ривожлантириш, аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизмати сифати ва жозибадорлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Самарқанд шаҳри транспорт инфратузилмасини 2030 йилгача ривожлантириш мастер-режаси ҳамда “Манзилли дастури” ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда электробуслар сони 71 та бўлди. Шаҳарнинг асосий йўловчи ҳосил қилувчи объектлари ва шаҳар миқёсида йўловчилар оқимидан келиб чиқиб, жами 43 та йўналиш қатновлари йўлга қўйилди.

2023-2024 йилларда Хитойда ишлаб чиқарилган 75 дона “Кинг-Лонг”, 20 дона “Азия-Стар”, 23 дона “СRRC”, 10 дона “Зонг Тонг Бус” русумли автобуслар, 71 дона “Ютонг” русумли электробуслар, 22 дона замонавий микроавтобуслар келтирилди, — дейди вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи Равшан Тожиев. — Шундан 184 та автобус шаҳар жамоат транспорти йўналишларига, 22 таси шаҳар атрофи йўналишларига жойлаштирилди.

Айни пайтда шаҳар жамоат транспортини онлайн назорат қилиш тизими жорий этилиб, мутахассислар томонидан жойига чиққан ҳолда шаҳар жамоат транспортини белгиланган йўналишлар бўйича ҳаракатлари ва хизмат кўрсатиш сифат-мезонлари назорат қилиб борилмоқда. Жамоат транспорти тизимидаги барча автобус, электробус ва трамвайлар автоматлаштирилган тўлов тизимига (АТТО)га ўтказилди. Бу жамоат транспортидан фойдаланаётган йўловчилар учун қулайлик яратмоқда.

Шунингдек, Самарқанд туманидан ўтувчи М-37 автомобил йўлининг Мотрид айланма ҳаракати ҳудудида автостанция қурилиши бошланган. Самарқанд тумани “Чумчуқли” МФЙ М-39 автомобил йўлининг айланмаси ҳудудида ҳам автостанция қурилиши учун ер майдони белгиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?