Самарқандда божхона хизмати вакилларининг транзит ташишни рақамлаштириш масалаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтмоқда

12:28 22 Июнь 2023 Жамият
283 0

ТIR ижроия кенгашининг навбатдан ташқари бўлиб ўтган йиғилиши давомида Ўрта коридорни еТIR йўлагига айлантириш, яъни Марказий Осиё орқали амалга оширилаётган халқаро ташувлар учун ягона рақамли платформа яратиш, юкларни халқаро ташиш бўйича Конвенциянинг 11 иловасини амалиётга татбиқ этиш каби масалалар кўриб чиқилмоқда.

ТIR ижроия кенгашининг мазкур йиғилишини ўтказиш масаласи жорий йилнинг февраль ойида БМТнинг Женевадаги штаб-квартирасида еТIR тартибини амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳининг мажлиси давомида кўриб чиқилган эди.

ТIR Маъмурий қўмитасининг йиғилиш кун тартибига Ижроия кенгашнинг Ўзбекистонлик вакили, Божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи Рустам Кабулов ташаббуси билан ТIR Конвенцияси Маъмурий қўмитасининг 2023 йилда ўтказиладиган йиғилишига Раис этиб Божхона қўмитаси бош инспектори Элёр Хакимов номзоди киритилган.

ТIR Конвенцияси Маъмурий қўмитасининг 78 мамлакатдан иборат вакиллари томонидан бир овоздан Божхона қўмитаси бош инспектори Элёр Хакимов номзоди тасдиқланган.

Йиғилиш Ўзбекистон божхона хизмати ходими раислигида бўлиб ўтгани юкларни халқаро йўлларда ташиш жараёнлари бўйича Ўзбекистон божхонасининг тажрибаси халқаро миқёсда тан олинаётганлиги ва эътироф этилаётганлигини англатади.

Навбатдаги йиғилишда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Эрон, Покистон, Туркманисистон мамлакатларидан ташриф буюрган божхона органи ходимлари, ҳамда Халқаро автомобиль транспорт иттифоқи, ТIR Ижроя кенгаши аъзолари, БМТ ЭИК, Халқаро автомобиль транспорт иттифоқи, TRASECA, GIZ ва Ислом тараққиёт банки вакиллари иштирок этишмоқда.

Ушбу йиғилишнинг айнан Ўзбекистонда ўтказилиши мамлакатимизнинг транзитни соддалаштириш ва эркинлигини таъминлаш борасидаги фаоллигини исботлайди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги ва Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги вакиллари ўз тақдимотлари билан иштирок этишди.

Ўрта йўлакда еТIRни жорий этиш минтақанинг транзит салоҳиятини оширишга, жараёнларни амалда кенг қўлланишига ёрдам беради ва транзит ҳужжатларини рақамлаштиришда ўрта йўлак мамлакатларини фаоллаштириш имконини беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?