Самарқандда аёллар экофоруми
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси билан қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Экология ва соғлом турмуш тарзи оиладан бошланади” мавзусида аёллар экофоруми ўтказилди.
Дастлаб “Университет хиёбони”, “Марказий истироҳат боғи” ва Мустақиллик кўчаси бўйлаб “Соғлом ҳаёт учун беш минг қадам” шиори остидаги пиёда юриш марафонига старт берилди. Унда партия Марказий Кенгаши “Аёллар қаноти” аъзолари, фаол хотин-қизлар, талаба ёшлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Форум доирасида Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази” биноси ҳудудида тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси, ёшларнинг табиатга бағишлаб чизган суратлари ҳамда ёш шахматчилар танлови ташкил этилди.

Шунингдек, аёллар экофорумининг тантанали очилиш маросими, кўргазма ва танлов ғолибларини тақдирлаш тадбири кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Республикамизнинг барча вилоятларидан келган экофорум қатнашчилари чиқиндиларни саралаб йиғиш бўйича “плоггинг” акцияси ҳамда “Динамо” марказий стадионида ўтказилган ҳудудлар ўртасидаги веломарафон мусобақасида иштирок этди. Улар Самарқанд шаҳрининг тарихий, меъморий обидалари, диққатга сазовор жойлари ва “Боқий шаҳар” туризм масканини ҳам зиёрат қилишди.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг