Самарқандда “Анжир сайли”
Самарқанд шаҳридаги Боғибаланд туризм маҳалласида ўтказилган “Анжир сайли”да витамин ва минералларга бой бўлган анжир етиштириш, уни қайта ишлаш ҳамда агротуризм соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Илғор агротехнологик тажрибалар намойиш қилиниб, деҳқон ва фермер хўжаликлари вакиллари учун семинарлар ташкил этилди.

— “Анжир сайли” ушбу мевани етиштиришни оммалаштириш, йўқолиб кетаётган ноёб турдаги анжир кўчатларини кўпайтиришда муҳим аҳамият касб этади, — дейди Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Рустам Қобилов. — Боғбонларимиз томонидан янгича, ин-витро усулда парваришланган 6 ойлик кўчатлар бепул тарқатилди. Тадбирнинг яна бир аҳамиятли жиҳати, бугунги кунда туризм масканига айланган Боғибаланддаги анжирзорда ўтказилганидир. Унда турли мамлакатлардан келган сайёҳлар ҳам иштирок этди.

Анжир кўргазмаси ва ундан тайёрланган шарбат, мураббо ҳамда турли миллий ва Европа таомлари барчага манзур бўлди. Маданий дастурлар, фольклор жамоаларининг чиқишлари ва жонли ижродаги куй-қўшиқлар иштирокчиларга байрамона кайфият бағишлади.
“Анжир сайли” Самарқанднинг қадимий боғдорчилик анъаналари ва миллий меросини кенг тарғиб этиш, ҳудуднинг туристик салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг