Самарқанд вилояти ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилади
«Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–392-сон, 27.12.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Қарорга кўра, Самарқанд вилоятида драйвер лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи манзилли дастур тасдиқланди, жумладан:
- халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга ҳамда ички хўжаликлараро 298 км автомобиль йўллари ҳамда 15 та йўл ўтказгични қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш;
- 14 та туман (шаҳар)да 1 та подстанцияни таъмирлаш, 70 та трансформатор пунктини ўрнатиш, 137 км электр тармоқларини янгилаш;
- ичимлик суви ва оқова сув тизимини яхшилаш учун 14 та туманда 90 та сув иншооти, 242 км сув тармоғини қуриш ва таъмирлаш.
2026 йил 1 июлдан Самарқандда:
- қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тушумлари тўлиқ туман (шаҳар) сув корхоналари ихтиёрига ўтказилади;
- сув тежовчи технологияларни жорий этиш мақсадида талабгорларга пахта майдонларида жорий этилган томчилатиб суғориш тизимлари учун белгиланган тартибда ҳар бир гектарига 12 млн сўмдан субсидия берилади.
2026 йил 1 январдан вилоятдаги қурилиш, таъмирлаш ва модернизация қилиш лойиҳалари қатъий равишда «яшил» тамойиллар ва энергия самарадорлиги бўйича минимал талаблар асосида амалга оширилади.
2026/2027 ўқув йилидан Каттақўрғон давлат педагогика институтида Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети билан ҳамкорликда муҳандислик йўналишлари бўйича факультет ташкил этиш чоралари кўрилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Ўзбекистон дунёдаги сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган етти мамлакатдан бири — БМТ ҳисоботи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг