Самарқанд давлат тиббиёт институтининг янги биноси фойдаланишга топширилди

10:56 19 Октябр 2021 Жамият
491 0

Фото: ССВ

Самарқанд шаҳри кунида Самарқанд давлат тиббиёт институтининг янги биноси фойдаланишга топширилди. 

Унда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ҳамда шаҳар жамоатчилиги, институт профессор-ўқитувчилари, талаба ёшлар қатнашди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкин, мазкур объектнинг қурилиши 2017 йилда бошланган бўлиб, қисқа муддатларда қуриб битказилди.

Бинода 12 та кафедра, 200 дан ортиқ ўқув хоналари, 15 та лаборатория хоналари мавжуд. Барча хоналар замонавий мультимедия ва IT технологиялар, интерактив доска, охирги русумдаги лаборатория ускуналар ва планшет мониторлар билан жиҳозланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?