Самарали ҳимоя ҳамкорлиги
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, шахс манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қонун устуворлигини қарор топтириш ҳар қандай демократик давлатнинг асосий мақсади ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистонда Омбудсман институти алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг мустақил ва самарали механизми сифатида фаолият юритади.
Мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган институционал механизмлар яратилишига катта эътибор қаратилган. МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистон биринчилардан бўлиб, 1995 йил 23 февраль куни Олий Мажлиси ҳузурида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) институтига асос солди. Кейинчалик, 1997 йилда қабул қилинган қонун Омбудсманнинг ҳуқуқий мақомини, ваколатларини ва фаолият йўналишларини белгилаб берди, шунингдек, давлат органлари ва мансабдор шахслардан мустақил равишда иш юритишини кафолатлади.
2004 йилда институтнинг мақоми ва ваколатлари янги парламент тузилмасига мослаштириш мақсадида қайта кўриб чиқилди. Шунда Омбудсманнинг дахлсизлик ҳуқуқи белгиланиб, фуқаролар ва чет эл фуқаролари мурожаатларини кўриб чиқиш, жазони ижро этиш муассасаларига кириб шароитларни текшириш ҳуқуқи мустаҳкамланди. Давлат идоралари Омбудсманнинг сўровига асосан барча зарур ҳужжат ва материалларни тақдим этишга мажбур бўлди.
Янги 2024 йил 15 ноябрдаги қонун Омбудсман институтининг ваколатларини янада кенгайтирди. Эндиликда вакил қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлиб, давлат идораларига нисбатан қатъий ҳуқуқий чоралар қўллай олади. Мурожаатлар асосида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари — кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, аёллар ҳуқуқлари устуворликка эга.
Омбудсман институти давлат ва жамият ўртасида мулоқот механизми сифатида фаолият юритади, фуқароларнинг давлат идораларига ишончини мустаҳкамлайди ва қонун устуворлигини таъминлайди. Шу тариқа, ҳуқуқий маданият ва фуқароларнинг ҳуқуқий онги юксалиб, жамиятда адолат ва шаффофлик мустаҳкамланмоқда.
Шуҳрат ЖЎРАЕВ,
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили,
Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг