Саҳро ферузаси
Фото: Халқ сўзи
Фоторепортаж
«Саҳро ферузаси» дея таъриф берилувчи Айдар-Арнасой кўллар тизими ўзига хос табиати, бетакрор флора ва фаунаси билан ажралиб туради. Соҳа мутахассисларнинг фикрига кўра, Айдар-Арнасой ва Тузкон кўллари бирлашган ҳудудида ҳосил бўлган Айдар-Арнасой кўллар тизими катталиги жиҳатидан Марказий Осиёда тўртинчи ўринда туради. Айни кунларда назоратчилар ва Жиззах вилоятидаги олий таълим муассасалари илмий тадқиқотчилари кўллар тизимига ташриф буюрган ноёб қушлар галаларини ўрганишмоқда.

— Кўлдаги сув ҳажми юртимиздаги барча сув омборларида тўпланган оби ҳаётдан икки баробар кўп бўлиб, кўллар тизимида юзлаб флора ва фауна вакиллари, ноёб эндемик турлар макон топган, уларнинг айримлари Қизил китобга ҳам киритилган, — дейди Жиззах вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Айдар-Арнасой кўллар тизими бўлими бош мутахассиси Жамшид Исроилов. — Шунинг учун кўл нафақат сайёҳлар ва табиат шайдолари, балки изланувчан тадқиқотчилар ҳамда олимлар учун ҳам жозибадор макон бўлиб қолмоқда. Бу ерда табиат ажойиботлари ва кўчиб ўтувчи мавсумий қушлар ҳақида қимматли илмий маълумотлар йиғиш имконияти катта.





Толибжон ЭРГАШEВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг