Сабзининг энг яхшиси Эсабойда
иллюстратив сурат
Косон туманидаги Эсабой маҳалласи аҳли сабзичиликда ном қозонган. Маҳаллада сабзи экмаган ёки ундан даромад олмаган хонадонни топиш қийин.
—Маҳалламизни сабзичилик авлоддан-авлодга ўтиб келяпти, — дейди эсабойлик Худойназар Қувондиқов. – Чунки еримиз ва об-ҳавомиз шу экин тури учун жуда қулай ҳисобланади. Қолаверса, ота-боболаримиз қўллаб келган тажриба бизга қўл келмоқда. 8 сотихлик томорқамизда рўзғор учун керакли маҳсулотлар билан бир қаторда, сабзи экиб, яхши даромад оляпмиз. Ўтган йили кузги мавсумнинг ўзида 6 тоннадан ошиқ ҳосил олган эдик, натижада оиламизга 25 миллион сўм даромад келди. Бу йил янада юқорироқ маррани кўзлаб турибмиз.

Авваллари қашқадарёлик деҳқонлар томонидан етиштирилган сабзи асосан ички бозорга етказиб берилган бўлса, сўнгги йилларда ушбу маҳсулотнинг экспорт кўрсаткичлари ҳам ошиб бормоқда. Мисол учун, жорий йилнинг январь — май ойларида вилоятдан қиймати 1,9 миллион долларга тенг бўлган 4213,4 тонна сабзи экспорт қилинди.
Воҳалик деҳқонлар учун бу борадаги энг яхши хорижий бозор Қозоғистон бўлиб турибди. Беш ой давомида Қашқадарёдан Қозоғистонга 2354,2 тонна сабзи етказиб берилган. Шунингдек, Россияга 1789,7 тонна, Қирғизистонга 59,8 тонна, Тожикистонга эса 9,7 тонна сабзи экспорти амалга оширилган.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг