Рўзанинг дунё ва охиратдаги фойдалари
Инсон табиатининг талаби шуки, унинг ақлига нафси устидан ҳамиша ғолиблик ҳосил бўлсин. Магар, башарий талаб сабабидан кўп вақтларда унинг нафси ақлининг устидан ғолиб келади. Шунга кўра, нафснинг тарбияси ва тазкияси учун ислом рўзани тайин қилди.
1. Рўза сабабли инсоннинг ақлига нафси устидан тўла-тўкис ғолиблик ҳосил бўлади. (яъни унинг ақли нафси устидан ғолиб туради).
2. Рўза сабабли Аллоҳдан қўрқув ва тақво сифати пайдо бўлади. Чунончи, Аллоҳ шундай марҳамат қилади: “Рўза сизларга шунинг учун фарз қилинди, токи, тақводор бўлсангиз“.
3. Рўза инсон учун бир руҳий озуқадир. Охират ҳаётида инсонга бир озуқа иш беради. Бу озуқани ўзлари билан олмаган одамлар, у вақтда оч ва чанқоқ бўладилар ҳамда уларга қашшоқлик зоҳир бўлади, чунки улар ўз озуқаларини бирга олиб келмадилар. Шу нарса аниқки, фақат Аллоҳ таолонинг раҳмат хазинасидан инсонга етадиган, еб-ичадиган барча нарсаларни инсон бу дунёда (Аллоҳнинг ҳукми туфайли) тарк қилади. Уларнинг эвазини охиратда албатта беради. У бу дунёдан кўра яхшироқ ва афзалроқ бўлади.
4. Рўза Аллоҳга муҳаббатнинг бир катта белгисидир. Масалан, бир кимса бирортанинг муҳаббатида ғарқ бўлса, еб-ичишни тарк қилади ва аёли ила алоқаларни ҳам унутиб қўяди. Худди шундай рўзадор ҳам Аллоҳнинг муҳаббатига ғарқ бўлиб, айни шу ҳолатни изҳор қилади. Айни шу сабабли рўза Аллоҳдан бошқа бирорта учун жоиз эмас.
5. Рўзанинг бир хусусияти шуки, Аллоҳ таолога шукр қилишлик имкони насиб бўлади ва шунингдек қалбда ғамхўрлик ҳисси пайдо бўлади. Чунки, унга ҳеч қачон очлик ва чанқоқлик ҳисси пайдо бўлмаган бўлса, у ҳолда очлар ва чанқоқларнинг холидан қандай хабардор бўла олади ва Ҳақ таолонинг неъматларини ҳақиқий шукрини қандай адо қила олади? Гарчи тил ила адо қилиб олса-да, лекин ўзида очлик ва чанқоқлик асари ҳамда кучсизлик ва заифлик ҳисси бўлмаса, у Ҳақ таолонинг неъматларига тўла-тўкис шукр қила олмайди. Қачонки бирор кимсанинг бирон-бир маҳбуб (севимли) ва марғуб (ёқтирган) нарсаси кетиб қолса, ўшанда у нарсанинг қадри маълум бўлади.
6. Рўза руҳ ва жисмнинг саломатлигига сабабдир. Чунончи, табиблар (шифокорлар) кам еб-ичишликни жисмоний саломатлик учун ва сўфий киромлар қалбнинг поклиги учун фойдали деб ёзганлар. Рўза тутишлик ила инсонга ўзининг ожизлиги ва муҳтожлиги ҳамда Аллоҳ таолонинг улуғлиги ва қудрати намоён бўлади.
8. Рўза ила басират кўзи (яъни, қалб кўзи) очилади. Оқибатни ўйлашлик тараққий топади.
9. Ҳайвонлар каби ҳаёт ва хислатлардан узоқ бўлади.
10. Фаришталарга қурбат ҳосил бўлади.
Ашраф Али Тахановий
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Соҳибқироннинг болалик ва ўсмирлик даврларига бағишланган «Темурбек» номли тарихий қисса тақдимот қилинди (+фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
- Амир Темур хотирасига юксак эҳтиром кўрсатилди
- Telegram бир сутка ичида 100 мингдан ортиқ канал ва гуруҳларни блоклади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг