Рост бўлсин!

15:48 18 Март 2020 Жамият
1267 0

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига амалга оширган ташрифи ва шу жараёнда илгари сурган фикрлари барча-барчанинг юрагида фахр-ифтихор туйғуларини уйғотди.

Азим юртга зиё келди, нур келди,
Ҳикмат тўла илм келди, дур келди,
Дилимизни тўлдириб сурур келди,
Хоразмнинг иқболлари рост бўлсин!

Худо берса, элга шундай мард келар,
Шижоат-у, жасорат-у шаҳд келар,
Адл нури зиё сочган вақт келар,
Хоразмнинг иқболлари рост бўлсин!

Бир қўл билан силар элнинг бошини,
Бир қўл билан артар кўздан ёшини,
Камбағалнинг олар дилдан ғашини,
Хоразмнинг иқболлари рост бўлсин!

Жалолиддинбоқар мозийдан мағрур,
Изимга из бўлди арслон ўғлон дер.
Бир бошигахалқнинг ташвишини ер,
Хоразмнинг иқболлари рост бўлсин!

Огаҳийнинг умриқайта бошланди,
Номиҳар тонг тилда айта бошланди,
Ногоҳ қувончидан кўзи ёшланди,
Хоразмнинг иқболлари рост бўлсин!

Орзулари бўй кўрсатар лазгисида,
Армонлари қат-қат ётар лазгисида,
Элнинг фахри, ғурури бор лазгисида,
Хоразмнинг иқболлари рост бўлсин!

Биноларда озод элнинг изи бор,
Жасоратнинг кулиб турган юзи бор,
Адолатнинг сўзи, эркнинг сўзи бор,
Хоразмнинг иқболлари рост бўлсин!
Элнинг бир ботири элни бор қилар,

Мангу буюкликка дахлдор қилар,
Ўзи ҳам, эли ҳам бунёдкор бўлар,
Хоразмнинг иқболлари рост бўлсин!
Бирлашсак, муҳташам қўрғон бўлурмиз,

Тўфонни тўсгувчи тўғон бўлурмиз,
Шунда туғилибмиз,шунда ўлурмиз,
Хоразмнинг иқболлари рост бўлсин!
Юртнинг ишқи тушмас ногоҳ осмондан,

У дилдан яралар, тўкилар жондан,
Айирмасин бизни Ўзбекистондан,
Хоразмнинг иқболлари рост бўлсин!
Улуғларни,даҳоларни туққан юрт,

Юракларда дарё бўлиб оққан юрт,
Фарзандини ҳалолидан боққан юрт,
Хоразмнинг иқболлари рост бўлсин!
“Уйғонинглар!”. Юртбошимнинг хитоби,

Янги куннинг янги битик,китоби,
Ҳаммамизга юқсин жаҳду шитоби,
Хоразмнинг иқболлари рост бўлсин!
Азим юртга зиё келди, нур келди,

Ҳикмат тўла илм келди, дур келди,
Дилимизни тўлдириб сурур келди,
Хоразмнинг иқболлари рост бўлсин!
Рост бўлсин-ей,
Рост бўлсин-ей,
Рост бўлсин,
Хоразмнинг иқболлари рост бўлсин!

Сайёра САМАНДАРОВА,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер