Россиянинг Украинага ҳужумлари фаоллашган

Фото: Reuters
Россия — Украина урушига 977 кун бўлди. Россия Украинанинг иккинчи йирик шаҳри Харковга бир кечада уюштирган бомбардимонларидан сўнг камида тўрт киши ҳалок бўлди. Харков Россия чегарасидан 30 км узоқликда жойлашган ва бир неча бор Москва ҳаво ҳужумлари нишонига олинган.
Аввалроқ, Харковга қилинган ҳужумда олти киши жароҳатланган ва шаҳарнинг энг машҳур диққатга сазовор жойларидан бири бўлган, 1920 йилларда қурилган Держпром биносининг катта қисми вайрон қилинган эди.
Украина пойтахти Киевдаги Соломянский туманида Россиянинг учувчисиз учоқлари ҳужуми оқибатида икки киши жароҳатланган ва турар-жой биноси ёниб кетган. Бу ҳақда шаҳар мери Виталий Кличко хабар қилди.
Владимир Зеленский туғилиб ўсган Кривой Рогдаги уч қаватли турар-жой биносига Россия ракетасининг зарбаси оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, 11 киши яраланди. Россиянинг алоҳида берилган зарбаси оқибатида Чухуив шаҳрида саккиз киши яраланди.
Россия кучлари Украина шарқидаги Донецк вилояти Покровск туманидаги Цукурино қишлоғини ўз назоратига олганини даъво қилмоқда. Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлиги Россия мудофаа вазирлигига таяниб хабар тарқатган.
Украина ҳарбий-ҳаво кучлари Россия томонидан бир кеча-кундузда уюштирилган зарбалар пайтида учирилган 100 та ҳужумчи дрондан 66 тасини йўқ қилганини маълум қилди. Бироқ бир нечтаси фуқаролик инфратузилмасига зарба бериб, Суми ва Полтава вилоятларининг бир қисмини электр энергиясиз қолдирган.
Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари бир кечада еттита Украина дронини йўқ қилди.
Швейцария президенти Виола Амерд Швейцарияда ишлаб чиқарилган қуролларни бошқа давлатдан Украинага қайта экспорт қилишни тақиқловчи тақиқни қайта кўриб чиқиш тарафдори эканини айтди ва эмбарго мамлакат саноати ва хавфсизлигига путур етказаётганини айтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг