Россиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг фармонига кўра, Алексей Ерхов Ўзбекистонга янги элчи этиб тайинланди.
Ҳужжатда қайд этилишича, Алексей Владимирович Ерхов Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимини эгаллайди.
Тайинловга қадар Ерхов Россиянинг Туркиядаги дипломатик ваколатхонасини бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, бугунга қадар Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида Олег Мальгинов фаолият юритган эди. Жорий йил июнь ойида унинг дипломатик миссияси якунлангани маълум қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг