Россиялик генерал қотиллигида айбланаётган ўзбекистонлик умрбод қамалиши мумкин

Қурбоновнинг генерал Кириллов ва унинг ҳайдовчиси қотиллигига алоқадорлиги гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тасдиқланган. Бу ҳақда «ТАСС» иш материалларига асосланиб хабар берди.
Аҳмад Қурбонов 2024 йил 18 декабрь куни соат 07:50 да Россия Федерацияси Жиноят-процессуал кодексининг 91-92-моддаларига асосан қўлга олинган.
У қуйидаги моддалар билан айбланмоқда:
205-модда, 3-қисм, «Б» банди (террористик ҳужум);
222.1-модда, 4-қисм (ноқонуний эгаллаш, ўтказиш, сақлаш ва ташиш);
223.1-модда, 3-қисм (портловчи қурилмаларни ноқонуний ишлаб чиқариш ёки ўзгартириш).
19 декабрь куни Москванинг Басманний суди Қурбоновни 2025 йил 17 февралгача ҳибсда сақлашга қарор қилди. Суд, тергов органлари томонидан тақдим этилган далил ва ҳужжатларни ишончли деб топди.
Ҳозирда Россия ва Ўзбекистон махсус хизматлари генерал Кирилловнинг ўлдирилишига алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш устида иш олиб бормоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг