Россиялик 4 нафар ўқитувчи Сирдарё мактабларида дарс беради

11:46 04 Октябр 2021 Жамият
311 0

Россия давлат педагогика университетининг 4 нафар ўқитувчиси Сирдарё вилоятига етиб келди. Улар бугундан эътиборан Сардоба, Боёвут, Ховос, Сирдарё ҳамда Оқолтин туманларида ўқувчиларга дарс беради. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати маълумотига таяниб, Сирдарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Таъкидланишича, ушбу саъй-ҳаракатлар Ўзбекистон ва Россиянинг тегишли вазирлик ҳамда ташкилотлари ҳамкорлигидаги “2020 — 2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси мактабларида рус тили фани ва умумтаълим фанларини рус тилида ўқитишнинг сифатини ошириш — “Зўр (Класс)” лойиҳасининг 3-босқичи доирасида амалга оширилмоқда.

Шу куннинг ўзида А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг ўқитувчилари (Шултунова Туяна Чингисовна, Никаноров Сергей Анатольевич, Заиченко Татьяна Вячиславовна, Халилова Диляра Митхатовна) туманларда улар учун ажратилган уйларга жойлаштирилган

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер