Россиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларида яшовчи ўзбекистонликларга зарурат бўлмаса, кўчага чиқмаслик тавсия қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси баёнот берди.
“Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги мавжуд вазият муносабати билан Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси зарур эҳтиёт чораларини кўришни, ўта зарурат бўлмаса кўчага чиқмасликни, шунингдек, одамлар кўп йиғиладиган жамоат жойларига бормасликни тавсия қилади”, дейилади хабарда.
Ушбу ҳудудларда таҳсил олаётган талабаларга вақтинча масофавий таълим форматига (онлайн) ўтиш маслаҳат берилди.
Таъкидланишича, сизга консуллик ёрдами ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасининг Консуллик бўлимининг Call-марказига: +7 499 238-36-20; +7-499 230-00-76 ёки uzkorus@mail.ru электрон почта манзили орқали мурожаат қилиш мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Тошкентда Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг