Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 15 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 15 нафар бола кеча, 15 декабрь куни Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, декабрь ойи бошларида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ИИВ, ССВ ходимлари билан ҳамкорликда Россиянинг 6 та ҳудудида жойлашган 10 нафар болани ватанга қайтариш бўйича ишларни бошлаган. Ўрганишлар жараёнида яна 5 нафар бола ота-она қарамоғидан маҳрум бўлгани аниқланган.
«Уларнинг барчаси Ўзбекистонга қайтарилди», деб ёзади агентлик ахборот хизмати.
Қўшимча қилинишича, ўз оилаларига қайтарилишига қадар болаларнинг 10 нафари Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига, қолган 5 нафари эса вақтинчалик Тошкент шаҳридаги болалар уйига жойлаштирилган.
Болалар қайтарилгач, мутасадди ходимлар уларнинг оилавий муҳити ва боланинг ҳолатини мунтазам мониторинг қилади ва зарурият туғилганда ижтимоий хизматлар бириктиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг