Россияда ҳалокатга учраган самолёт бортида бўлганларнинг барчаси ҳалок бўлди
Бугун, тахминан соат 11:00 да Белгород вилоятида Россия Аэрокосмик кучларининг "Ил-76" самолёти ҳалокатга учради. Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, бортда алмашиш учун олиб кетилаётган 65 нафар украиналик маҳбус, олти нафар экипаж аъзоси ва уч нафар ҳамроҳ бўлган. Махсус комиссия фалокат сабабларини ўрганмоқда.
Белгород яқинида ҳалокатга учраган "Ил-76" самолёти бортида бўлганларнинг барчаси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков маълум қилди.
Фавқулодда ҳодиса жойи ўраб олинган, тезкор хизматлар ишламоқда, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самолёт қулаган ҳудуд аҳолисининг маълум қилишича, ҳалокатдан олдин бир дақиқалик интервал билан иккита портлаш овози эшитилган.
Давлат Думаси Мудофаа қўмитаси раиси Андрей Картаполов палата йиғилишида Киев режими бўлажак алмашинув ҳақида билишини маълум қилди. Аммо шунга қарамай, самолётга учта ракета учирилган. Эҳтимол самолёт АҚШнинг "Patriot" ёки Германиянинг "IRIS T" комплексидан нишонга олинган.
Маҳбуслар бўлган иккинчи самолёт ҳалокатга учраган транспорт кемаси ортидан ортига қайтишга муваффақ бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг