Россия Украинанинг иккита қишлоғини эгаллаб олди
Россия-Украина урушининг 965 кунги тафсилотларига тўхталамиз. Россия кучлари Украина шарқидаги иккита қишлоқ Донецк вилоятидаги Красний Яр ва Луганск вилоятидаги Невский қишлоқларини эгаллаб олди. Бу ҳақда Россия давлат ахборот агентлиги ТАСС хабар бермоқда.
Украинанинг Курахов туманида шиддатли жанглар бўлиб ўтди. У ерда рус кучлари 42 та ҳужум уюштирган. Украина қўшинлари ушбу ҳужумларнинг 16 тасини ортга қайтарган, аммо жанглар ҳали ҳам давом этмоқда.
Россия авиацияси Курск вилоятида Украина кучларига етти марта ҳужум уюштирди ва тўққизта бошқариладиган бомба ташлаган. Бироқ Украина ҳарбийлари босиб олинган Россия вилоятининг бир қанча ҳудудларида назоратни сақлаб турибди.
Владимир Зеленский урушни тугатиш бўйича “Ғалаба режаси”да аниқ қуроллар ва НАТОга қўшилиш учун шартсиз таклиф борлигини маълум қилди. Агар режа амалга ошмаса, урушни кейинги йилдан кечиктирмай тугатишга тўғри келишини айтган.
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, Зеленскийнинг режаси НАТОни Россия билан тўғридан-тўғри можарога ундайди ва Украина халқи учун фалокатга олиб келади.
НАТОнинг кун тартибига кўра, Зеленский пайшанба куни бўлиб ўтадиган НАТО мудофаа вазирлари йиғилишида иштирок этиши режалаштирилган.
Украина Халқаро денгиз ташкилотига Одесса портларига халқаро кузатув миссиясини юборишни сўраб мурожаат қилди. Шунингдек, Россияни фуқаролик кемалари ва дон омборларига ҳужум қилиб, дунёдаги миллионлаб одамларни очлик хавфи остида қўяётганликда айблади.
Ҳарбий ёрдам
НАТОнинг янги раҳбари Марк Рютте ҳарбий альянс аъзолари жорий йил Украинага 40 миллиард евро ҳарбий ёрдам кўрсатиш ваъдасини бажаришга қаттиқ киришганини ва блок йилнинг биринчи ярмида 21 миллиард еврога яқин маблағ ажратганини маълум қилди.
АҚШ президенти Жо Байден Зеленский билан суҳбатда Украинага ҳаво мудофаа қобилияти, ҳаводан ерга зарба беришда қўлланиладиган ўқ-дорилар, зирҳли транспорт воситалари ва бошқа муҳим ҳарбий қисмларни ўз ичига олган янги 425 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг