Россия осмонида 90 та дрон уриб туширилди
Кеча, 3 январь куни тунда Россия ҳудудлари устида жами 90 та учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилган.
Маълумотларга кўра, энг кўп дрон Брянск вилояти устида уриб туширилган бўлиб, уларнинг сони 37 тани ташкил қилган. Шунингдек, Курск вилояти осмонида ҳам 22 та дрон йўқ қилинган.
Калуга ва Москва вилоятлари устида 11 тадан, Тула вилояти устида 4 тадан, Воронеж вилояти устида иккитадан дрон уриб туширилган. Белгород, Ростов ва Орёл вилоятлари устида эса биттадан дрон тўхтатиб қолинган.
Москва вилояти устида уриб туширилган дронлардан учтаси Москва шаҳри томон йўл олгани қайд этилган. Шу муносабат билан Внуково ва Жуковский аэропортларида самолётларнинг кириши ва чиқишига вақтинчалик чекловлар жорий этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг