Россия ҳаво ҳудудига кирган 16 та дрон уриб туширилди
Иллюстратив фото
Россия мудофаа вазирлиги мамлакат ҳудудида 16 та учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинганини маълум қилди. Бу ҳақида «Контехт» Telegram-канали хабар берди.
Билдирилишича, уриб туширилган дронларнинг саккизтаси Қрим устида, бештаси Белгород вилояти ҳудудида ва қолган учтаси Астрахан вилояти осмонида аниқланиб, йўқ қилинган.
Белгород вилояти раҳбари Вячеслав Гладковнинг маълум қилишича, кеча тунда вилоятга қилинган дронлар ҳужуми оқибатида бир нафар фуқаро ҳалок бўлган. Шунингдек, ҳужум оқибатида ҳудуддаги кўп қаватли ва хусусий уйлар, хўжалик бинолари, автомобиллар ҳамда инфратузилма объектлари шикастланган.
Ҳозирча дронлар ҳаракати аниқланган Россиянинг бошқа ҳудудларидаги ҳолатлар юзасидан расмий муносабат билдирилмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг