Роналдудан гол, Феликсдан хет-трик
29 август куни футбол бўйича Саудия Арабистони Профессионал лигаси старт олди.
Криштиану Роналду бошчилигидаги «Ал-Наср» жамоаси биринчи турни Бурайда шаҳрида «Ал-Таавун» клубига қарши ўтказди.
Ўйин Жорже Жезус жамоасининг 0:5 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда голларга жамоанинг 30 миллион евролик трансфери Жоау Феликс (3 та), Кингсли Коман ва Криштиану Роналду муаллифлик қилди.
Турнинг бошқа ўйинларида амалдаги вице-чемпион «Ал-Ҳилол» жамоаси «Ал-Риёд» устидан Мотеб Ал-Ҳарби ва Малком томонидан киритилган голлар эвазига ғалаба қилган бўлса, Осиё Элит чемпионлар лигаси ғолиби «Ал-Аҳли» клуби лига дебютанти «НEОМ» жамоаси устидан Иван Тоуни томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалаба қилди.
Бугун лигада биринчи тур ўйинларига якун яcалади. Кун давомида амалдаги чемпион, Карим Бензема сардорлигидаги «Ал-Иттиҳод» клуби Нажрон шаҳрида «Ал-Охдуд» клуби меҳмони бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг