Роналду Трамп ва Саудия валиаҳди иштирокидаги зиёфатда қатнашди
Футбол юлдузи Криштиану Роналду Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп ва Саудия Арабистони валиаҳд шоҳзодаси Муҳаммад бин Салмон иштирок этган зиёфатда қатнашди. Роналдунинг тадбирдаги расмлари ва қисқа видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокамага сабаб бўлди.

Трамп бир қатор нуфузли меҳмонлар қатнашган кечки овқатда 40 ёшли португалиялик футболчини алоҳида эътироф этиб, ўғли Баррон унинг ашаддий мухлиси эканини айтди.
“Баррон у билан учрашди — ўйлайманки, энди менга нисбатан ҳам ҳурмати бир оз ошди, чунки мен уларни таништириб қўйдим”, дейди АҚШ президенти.
ОАВ хабарига кўра, Роналду Шарқий хонанинг олд қисмида, президент ва шоҳзода нутқ сўзлаган жойга яқин ўринда ўтирган. Тадбирда икки давлат расмийлари, ФИФА президенти Жанни Инфантино, шунингдек, “Apple” раҳбари Тим Кук ва “Tesla” асосчиси Илон Маск каби йирик бизнес намояндалари ҳам қатнашган.


“Reuters”нинг ёзишича, Трамп Муҳаммад бин Салмонни қабул қилиш орқали унинг халқаро мавқеини яхшилаш ва Саудия билан Вашингтон ўртасидаги муносабатларни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Маълумки, 2018 йилда АҚШда яшаган журналист Жамол Хашоғжининг ўлдирилиши ортидан валиаҳд шоҳзоданинг халқаро имижига жиддий зарар етганди.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг