“Реал Мадрид”га Хаби Алонсо керак, Винисиус эмас — “Marca”
Сўнгги вақтларда “Реал Мадрид” клубида бош мураббий Хаби Алонсо ва ҳужумчи Винисиус Жуниор ўртасида яхшигина муаммолар юзага келмоқда. Испаниянинг энг номдор нашрларидан бири “Marca” ушбу ҳолатда клуб мухлислари ким томонда эканлигини аниқлаш мақсадида сўравнома ўтказди. Аҳамиятлиси, ушбу жараёнда “қироллик клуби“нинг 120 минг мухлиси иштирок этди.
Сўровномада қатнашган мухлисларнинг 76 фоизи “Хаби Алонсо жамоадан кетиши керакми?”, деган саволга “йўқ” деб жавоб берди.
Шунингдек, сўровномада қатнашган мухлисларнинг 81 фоизи Винисиус Жуниорни жамоадан кетишини хоҳлашларини маълум қилдилар.
“Жамоанинг сўнгги вақтлардаги салбий натижаларида асосий айбдор ким?”, деган саволга 120 минг мухлиснинг 61 фоизи “футболчилар” деб жавоб берди.
Сўнгги вақтлар Испаниянинг кўплаб нашрларида бу масалага тўхталиб ўтилди. Баъзи нашрлар Винисиус жамоадан кетиши ҳақида ёзган бўлсалар, бошқа нашрларда Хаби Алонсо истеъфога чиқиши айтилди. “Marca” сўровномаси эса бу ҳолат клуб мухлислари мураббий билан эканлигини кўрсатди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг