“Реал Мадрид” мағлубиятга учради, ПСЖ очко йўқотди
Кеча, 10 декабрь куни Европа чемпионлар лигасида 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасига кирган муҳим баҳсларга алоҳида тўхталиб ўтамиз.
“Арсенал”дан йирик ғалаба
“Арсенал” клуби учун мавсум жуда яхши ўтмоқда. Жамоанинг Европа чемпионлар лигасида ҳам, АПЛда ҳам ишлари жойида.
Бу гал жамоа Белгиядаги “Брюгге” клуби меҳмони бўлди. Учрашувда ҳисоб 25-дақиқада очилди. Нони Мадуэке ўйиндаги дастлабки голни киритди. Биринчи бўлим 0:1 ҳисобида якунланди.
Лекин таъкидлаш керакки, “Брюгге” жамоаси бутун ўйин давомида “Арсенал” билан тенгма-тенг ўйин кўрсата олди. Тўп назорати, ҳужумлар сони ва аниқ зарбалар бўйича ҳам “Арсенал” билан деярли бир хил натижа қайд этди.
Иккинчи бўлимни ҳам “Арсенал” фаол бошлади. 47-дақиқада Нони Мадуэке дубилга эришди. Орадан 10 дақиқа ўтиб Мартинелли ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Шу тариқа “Арсенал” навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. Жамоа 6-турдан кейин Европа чемпионлар лигасида 6 та ғалаба билан 18 очко тўплаб пешқадам бўлиб турибди.
“Брюгге” — “Арсенал” 0:3
Голлар: Мадуэке 25, 47, Мартинелли 56
“Брюгге” — Миноле, Сейс (Саббе, 74), Сике, Ордонес, Мехеле, Станкович, Онедика (Ветлесен, 74), Форбс (Дякон, 83), Ванакен, Тзолис, Тресолди (Фуро, 67).
“Арсенал” — Райя, Уайт (Салмон, 83), Норгард, Инкапие (Калафиори, 63), Люис-Скелли, Субименди, Мерино, Эдегор (Нванери, 72), Мадуэке (Сака, 71), Мартинелли, Гокереш (Жезус, 62).
Огоҳлантиришлар: Норгард 65, Уайт 68
Италия чемпиони мағлуб бўлди
Италия А Сериясининг амалдаги чемпиони “Наполи” жамоаси учун мусобақа омадли ўтяпти, деб айта олмаймиз. Бу турга келиб жамоа Португалияда навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олди.
Учрашувда ҳисоб 20-дақиқада очилди. Ричард Риос дастлабки голни киритди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимда “Наполи” темпни оширди, аммо голни яна португалияликлар киритди. 49-дақиқада Леандро Баррейру ҳисобни 2:0 га етказди.
Шу тариқа баҳс 2:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди. Бу мағлубиятдан сўнг “Наполи” жадвалда 23-ўринга тушиб кетди.
“Бенфика” — “Наполи” 2:0
Голлар: Риос 20, Баррейру 49
“Бенфика” — Трубин, Дедич, Араухо, Отаменди, Дал, Риос, Барренечеа, Эурснес (Фрайтес, 90+4), Баррейру (Нету, 90+5), Судаков (Силва, 76), Иванович (Павлидис, 76).
“Наполи” — Милинкович-Савич, Ди Лоренцо, Буонжорно (Жуан Жезус, 59), Бекема (Политано, 46), Раҳмани, Оливейра (Спинаццола, 46), Мактоминей, Элмаз (Вергара, 81), Нерес, Ланг (Лукка, 74), Ҳойлунд.
Огоҳлантиришлар: Дедич 78 — Ланг 52, Вергара 87
“Реал Мадрид” инқироз кўчасида
“Реал Мадрид” клубида сўнгги вақтлардаги вазият яхшигина ёмонлашди. Клуб футболчиларининг бош мураббий Хаби Алонсо билан муносабатлари яхши эмаслиги ҳаммага маълум бўлиб улгурди. Бу эса аста-секин жамоанинг натижасига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ла Лигаʼда ўтган тур ўз майдонида кутилмаганда “Селта” клубига 2:0 ҳисобида мағлуб бўлган мадридликлар кўплаб танқидларга сабаб бўлди. Матбуотда яқин орада бош мураббий Хаби Алонсо жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Ушбу мағлубият таъсири хотирадан чиқмасдан, жамоа яна бир аламли мағлубиятга учради. Чемпионлар лигасининг 6-тури доирасида “Реал Мадрид” ўз майдонида “Манчестер Сити”ни қабул қилди.
Учрашувда ҳисоб 28-дақиқада Родриго томонидан очилди. 35-дақиқада ОʼРайли ҳисобни тенглаштирди.
Тайм сўнггида “Реал Мадрид” дарвозасига пеналти белгиланди. 11 метрлик жарима тўпини Эрлинг Ҳоланд аниқ амалга ошириб, ҳисобни 1:2 кўринишига олиб келди. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланди.
Иккинчи бўлимда “Реал Мадрид” жами 11 та зарба йўллади, аммо бирортаси аниқ чиқмади. Якунда жамоа яна бир мағлубиятни қабул қилди.
“Реал Мадрид” — “Манчестер Сити” 1:2
Голлар: Родриго 28 — ОʼРайли 35, Ҳоланд 43 (пен)
“Реал Мадрид” — Куртуа, Асенсио (Эндрик, 79), Рюдигер, Каррерас, Чуамени, Валверде, Беллингҳэм, Себаллос (Диас, 67), Родриго, Гонсало (Гулер, 58), Винисиус.
“Манчестер Сити” — Доннарумма, Нунес, Диаш, Гвардиол, ОʼРайли, Гонсалес, Шерки (Савино, 70), Фоден (Рейндерс, 70), Силва, Ҳоланд (Мармуш, 70), Доку (Аке, 88).
Огоҳлантиришлар: Рюдигер 43, Родриго 87, Каррерас 88 — Фоден 11, ОʼРайли 76, Гвардиола 82, Силва 90
ПСЖ очко йўқотди
Мусобақанинг амалдаги чемпиони ПСЖ бу турда Испаниянинг Бильбао шаҳридаги “Атлетик” жамоаси меҳмони бўлди.
Учрашувда ҳисоб очилмади ва жамоалар 1 очкодан бўлишиб олди. Аммо ПСЖ бутун ўйин давомида устунликка эга бўлди. Рақиб дарvozасига 20 та зарба йўллади, “Атлетик” посбони эса 5 та сейв амалга оширди.
“Атлетик” ўйин давомида жуда қўпол ўйин намойиш қилди. Кўп ҳолларда рақиб ҳужумлари қоида бузиш ҳисобига тўхтатиб турилди.
“Атлетик” — ПСЖ 0:0
“Атлетик” — Симон, Вивиан, Беренгер, Сансет, Нико Уильямс, Гурусета (Гомес, 62), Аресо (Горосабел, 73), Де Галаррета (Весга, 78), Берчиче, Ҳаурегисар (Рего, 73), Бойро.
ПСЖ — Сафонов, Заир-Эмери, Маркинос (Забарний, 46), Пачо, Мендеш, Витинья, Невеш, Руис, Маюлу (Дуэ, 62), Барколя (Рамуш, 78), Кварацхелия.
Огоҳлантиришлар: Ҳаурегисар 27, Беренгуэр 48, Гомес 90+3 — Заир-Эмери 30
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг