Расман: Киллиан Мбаппе “Реал Мадрид” билан шартнома имзолади
Футбол журналисти Фабрицио Романо Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе эркин агент сифатида Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби сафига бориб қўшилганини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Х саҳифасида ёзди.
Қайд этилишича, томонлар ўртасида барча шартлар келишиб олинган ва шартнома имзоланган. Футболчининг таништирув маросими кейинги ҳафта бўлиб ўтади.
Романога кўра, Мбаппе “қаймоқранглилар” билан 2029 йилгача амал қиладиган шартнома имзолаган.
Малумот учун, Мбаппе Париж клубидаги охирги мавсумида 48 та ўйинда майдонга тушиб, 44 та гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг “Transfermarkt” порталидаги нархи 180 миллион еврони ташкил этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг