Рақамли дунё сари йўл
Давлатимиз раҳбарининг ташаббусига асосан ҳудудларда ёшларни бўш вақтларни мазмунли ўтказиш, касб-ҳунарга ўргатиш, ахборот технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш мақсадида Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил қилиняпти. Хоразм вилоятининг Гурлан туманида ҳам ана шундай марказ иш бошлади.

– Рақамли технологиялар марказини ташкил этишдан бир қатор истиқболли мақсадлар кўзда тутилган, – деди ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Зафарбек Каримов. – Ёшларга компьютер технологиялари, дастурлаш, робототехника ва киберспорт асосларини ўргатиш каби масалаларга эътибор қаратилган.Шунингдек, марказнинг имкониятларидан тўла фойдаланиш, қўшимча маблағ ишлаб топиш мақсадида тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли учун ахборот технологиялари бўйича тайёрлов курсларини ташкил этилиб, электрон тижоратнинг инновацион усуллари бўйича маълумотлар берилади.

Марказда давлат ва хўжалик органлари мутахассислари учун “Электрон ҳукумат”, “Рақамли иқтисодиёт”, “Электрон соғлиқни сақлаш”, “Ақлли шаҳар” ва “Ақлли қишлоқ” каби йўналишларда машғулотлар ташкил қилинди.Ўқув марказида IT–тадбиркорликни ва стартап лойиҳаларини ишлаб чиқишдан бошлаб то уни тижоратлаштириш босқичигача бўлган жараёнлар қўллаб-қувватланади.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 2019-2020 йиллар давомида Хоразм вилоятининг шаҳар ва туманларида 11 та ана шундай марказлар ташкил қилиш концепцияси ишлаб чиқилган. Ушбу марказларни “Ўзбектелеком” АК ва “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг шаҳар ва туман филиалларига тегишли биноларга жойлаштириш кўзда тутилган бўлиб, машғулотларга 30 ёшгача бўлган 11 минг нафардан зиёдёшлар жалб қилинади.
Марказларни ташкил этишнинг намунавий лойиҳаси ишлаб чиқилиб, унга кўра марказ ўзида компьютер синфлари, музокаралар ўтказиш хонаси, видеоконференцалоқа студияси ҳамда марказ маъмурияти учун мўлжалланган хоналар билан таъминланади. Бундан ташқари 1061 та мактабгача таълим, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш муассасалари юқори тезликдаги интернет тармоғига уланади. Мазкур мақсадлар учун қарийб 111 миллиард сўм, жумладан маҳаллий бюджетдан 21 миллиард сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган.
Одилбек Одамбоев
(“Халқ сўзи”)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг